Ассалому алайкум! Якинда телеграмда бир гурух очдик. Номи "Жаннат учун мусобақа". У гурухда онам, дадам, синглим ва мен борман. Гурухга хар куни ким қанча зикр айтгани, қанча Қуръон ўқигани, қанча нафл ва қазо намозлар ўқиганини айтади. Мақсадимиз ибодат қилишда мусобақалашиш, кўп ибодат қилишга бир биримизни қизиқтириш. Мен шу гурух очилганидан бери аввалгига нисбатан куп зикр ва Қуръон ўқишга харакат қиляпман яқинларимдан ўзиб кетиш учун. Қаердадир ўқиган эдим, эзгу амаллар учун мусобақалашиш керак деган гапни. Саволим шуки, бизи бу қилаётган ишимиз тўғрими? Айтган зикр ва ибодатларимизни рақамини ошкор қилиб, бир биримиз билан мусобақа қилаётганимиз риё эмасми?! У гурухда факат оила аъзоларим бор
– Ва алайкум ассалом! Таълим учун, яъни ибодатларга одатланиб олиш мақсадида қилинса жоиз. Валлоҳу аълам!