Ассалому алайкум ва роҳматуĺоҳи ва барокатуҳ, ҳайрли ишларингизга Аллоҳ барака берсин , мен ихтисослаштирилган мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, мактабимизда болалар ойлик бадал тўлаб ўқийдилар, уларнинг бадали хисобидан мактабда овқат тайёрланади , уларнинг сони таҳминий олиниб ортиқчароқ овқат қилинади, директор болаларга берилаётган овқатнинг сифатини назорат қилиш ва овқатланиш вақтида ошхонадаги тартиб-интизомини назорат қилиш учун ўқитувчилар ҳам шу овқатдан истеъмол қилишларига рухсат берган . Саволим шундан иборатки , шу овқатдан тановул қилишимиз жоизми, мактабимизга яқин атрофда (яни танаффус сифатида ажратилган вақтда бориб келишга улгурадиган жойда) тамаддихоналар йўқ , жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Агар пул ўқувчилардан ўқиш тўлови сифатида олинса ва турли харажатларга сарфланса, бошқалар ҳам бу таомдан тановул қилишлари жоиз. Аммо фақатгина ўқувчилар таоми учун олинган бўлса бошқалар учун жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!