Қайнотага хизмат қилиш

20:40 / 16.03.2022 | IZZATOY NURIDDIN QIZI | 433
Ассалому алайкум! 6 ойлик келинман Ўзим ўқийман институтда 4 курс, ҳўжайнимнинг ишлари, мени ўқишим сабабли Тошкентда ижарага турамиз. Қайнотам кўзлари ожиз. Бир инсон уларга қарашлари керак. Қандли диабетлари борликлари учун кўп қон босимлари кўтарилади. Ёшликдан қўрқоқман. Ҳомиладор бўлганлигим учун ҳам қўрқяпман, бу инсонга бир нарса бўлиб қолса нима қиламан деб. Бизникига келганлар. Қайнонам қарамаяптилар. Қайнонамга келинг десам келмайдилар. Қайнотамга эса кетинг деёлмайман. Қўрқаяпман дея олмайман. Қандай йўл тутишим керак? Ҳам ўқиш, ҳам қайнатамнинг хизматларини қилиш чарчатяпти. Шариатда мен уларни хизматларини қилмасам гуноҳкор бўлиб қолмайманми, қандай йўл тутай? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Имкони бўлганида хизматларини қилинг. Эркак кишига қараш ноқулай бўлаётганини айтиб, бошқа кишини бу борада ёрдамчи бўлишини сўрашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!