Поклар фақат поклар учунми

20:35 / 16.03.2022 | Luboba Kubro | 693
Ассалому алайкум! Устоз, китобларда, ахли илмларнинг маърузаларида сен қандай бўлсанг ўзингга ўхшагани учрайди дейишади. Қуръонда ҳам фаржларини сақловчи эркак ва фаржларини сақловчи аёллар деб айтилган. АЛЛОҲ ТАОЛО йигит билан қизнинг никоҳгача бўлган ҳар қандай алоқасини ҳаром қилган. Бундан келиб чиқиб, ал Аҳзоб сураси никоҳдан олдинги даврга ҳам мос келади ёки никоҳдан кейинги давргами. Шу саволга ҳеч жавоб топа олмадим, сизга Мурожаат қилдим. Бир танишим бор эди, балоғатга етди ва оиласи бир қизга унаштирилди. У йигит қандай нарса бўлса ҳаммасини қилиб кўрган, лекин бўлажак аёли солиҳа, уяли алоқа, телевизор, интернет, ҳаммасидан узоқда, Қуръон билан уйғониб, Қуръон билан турувчи қиз. Ўзим бунга гувоҳ бўлганман. Шу вазиятта ўзингга ўхшагани келади, деган сўзни ечими қандай бўлишини топа олмаяпман. Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръондаги оятдан мурод пок покларга мос, нопоклар нопокларга мос, деганидир, ўзига ўхшаши келади, дегани эмас. Валлоҳу аълам!