Ассалому алайкум! Болаларим каттайиб қолган. Уйда бекор ўтирмасдан, ўзим шахсий уйда, биронта тижорий иш килай десам, кайнонам доим қаршилик қилади. Аёл киши ишласа, эридан барака қочар экан, шу гап ростми? Мен шунчаки эримга хам ёрдам бўлади демокчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Қочмайди. Муҳими ҳалоллик. Валлоҳу аълам!