Ассалому алайкум! Шайх хазратларининг аёлларнинг хайз пайтида Қуръонни ўқиши ёки такрорлаши мумкин эмаслиги, факат кўнглидан ўтказиши мумкинлиги хақида жавобларини эшитган эдим. Саволим шуки, Қуръон ёдлашда, хайз пайтида Қуръон оятларини бармоғимни теккизмаган холда, телефондан кўзим билан қайтараман. Яъни оғзим ёпиқ холатда бўлиб, лабим кимирламайди, аммо тилим харакатланади. Шу холатни кўнглидан ўтказиб Қуръон қайтариш деб хисобласам бўладими? Гунохкор хисобланмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!