Умрага жўнатиш

01:44 / 18.03.2022 | Умарчик 2019 | 364

Ассалому алайкум! Биз ипотекага уй олганмиз. Хўжайнимлар қайнонамни Умрага жўнатмокчилар, агар қарзи бўлса мумкин эмас деган гапларни эшитгандим. Агар бизни ипотекамиз бўлса, қайнонамларни Умрага жўнатсак, хўжайнимлар оналарини жўнатганлари қабул бўладими? Олдиндан катта рахмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Қарзи бор киши аввало қарзини тўлаши керак. Аммо қарзи бўла туриб умрага борса, умраси қабул. Валлоҳу аълам!