Ассалому алайкум! Мен рамазонни 20 кун тутилгандан кейин хайитгача эътикоф ўтираман дедим ва 10 кун кўчага чиқмадим, лекин уйдаги барча ишларимни қилиб юравердим. Қўшни аёллар чиқишганда хам эътикоф ўтирибман дегандим, хўжайним сафарда бўлганлар, уйда аввал қандай юрган бўлсам шундай юраверганман. Эътикоф шартларини ўқиб, мен нотўғри қилибман деб ўйлаяпман. Айнан нима деб ният қилганимни билмаяпман, шунинг учун энди мен каффоратини тўлайманми, мени илмим етмаяпти, илтимос, Устоз мен нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Каффорот шарт эмас. Эътикоф аҳкомларини яхши ўрганиб, ўрнига бошқа ўтириб қўясиз. Валлоҳу аълам!