Гумон

19:44 / 23.03.2022 | Sohiba | 424
Ассалому алайкум!
Сийдигини тута олмайдиган кишилар сийдиги чиқадиган тешикчага пахта ёки қоғоз каби нарсани тиқиб олса-ю, у ташқаридан умуман кўринмаса, таҳорат бузилмайди. Пахта ичкарида туриб нам бўлса ҳам. Агар пахтани бир қисми ичкарида бўлиб, бир қисми ташқаридан кўриниб турса, тиқиб олинган пахтанинг ташқи томони намланиб қолса, таҳорат бузилган деб ҳукм қилинади. (Имдодул фатаводан қисқартириб олинди).
Манашу фатво фақат сийдигини тутолмайдиганлар учунми? Ёки одатий ҳолда виделения учун ҳам пахта қўллаб шу фатвога амал қилсак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сийдик учун. Ажралма касалликдан бўлса табиий бўлмаса, у учун ҳам. Валлоҳу аълам!