Онамга иш

03:53 / 25.03.2022 | Yulduz Mustapaeva | 1459
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳ! Аллоҳ илмингизни зиёда килсин ин ша Аллоҳ! Онам мени ишга жойлаштир, ярим ставкада ишлайман деяптилар. Аслида унақа пулга мухтожмасмиз алҳамдулиллаҳ. Лекин ойим уйда зерикяпман деяптилар, кар соқов бўлганликлари учун кўп жой ишга қабул қилмаяпти. Оддий гапириш керак бўлмайдиган фаррошликкаям олишмаяпти. Ишламанг, хамма нарса етарлику, десам хафа бўляптилар мендан, шунга нима килишни билмаяпман, маслахат беринг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишга эмас, бирор машғулотга беринг. Спорт бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!