Ассалому алайкум!
Мен ҳозирда уйда фарзанд тарбияси билан бандман. Бўш вақтимда турли хил китоблар ўқийман. Айримда иш қилганимда аудио китоблар эшитаман. Турмуш ўртоғим янги китоблар олиб келиб берадилар. Китоб ўқишимга аҳамият берадилар. Бу китоблар ичида оила ёки фарзанд тарбияси ҳақидагилари ҳам бор. Лекин айрıм аёлларда китоб сотиб олишга ёки ўқишга шароити йўқ. САВОЛИМ: Улар учун янги китобларни аудио шаклида YоuТube га ёки телеграммга жойласам бўладими? Турмуш ўртоғим "янги китоблар сотилиши учун чиқарилган. Уларнинг эгалари пулини оқлаши керак. Сен ўқисанг, қолганлар эшитиб, китоб сотилмай қолиши мумкин. Бу китоб эгаларига ноҳақлик. Уларни изнисиз ўқишинг нотўғри" дедилар. Агар интернетга жойласам, уларнинг ҳар биридан рухсат сўрашим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!Ҳа, муаллифлар изни шарт. Валлоҳу аълам!