Ассалому алайкум! Устоз! Эркак стоматолог қандай холатларда аёл беморларни даволаса бўлади? Масалан, шу стоматолог аёл беморни даволашда икки томондан битталарининг махрами ўтирса, яъни шифокорнинг аёли ёки беморнинг эри ўтирса жоиз бўладими? Ёш қизалоқлар ва ёши катта онахонларни даволаш жоизми? Шунга ухшаш тавсиялар берсангиз. Жуда жуда тавсиянгизга мухтожмиз. Жавоб учун рахмат. Аллох рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар эркак эркакка аёл аёлга қараши керак. Бўлмаса маҳрамлари иштирокида муоалажа олишлари жоиз. Валлоҳу аълам!