Хайздан кейинги масала

11:50 / 02.04.2022 | Rasulova | 686
Ассалому алайкум! Мен фарзандли бўлганимдан сўнг ҳайз цикли ўзгарди, баъзида 10 кунгача чўзилиб кетади. Бундан ташқари ҳайз тугади деб гумон қилганимдан кейин ҳам бир неча кун қизғиш рангли ажралма(виделения) келади, бунда қон рангига яқин бўлса-да, кўриниши хайз қонига ўхшамагани учун иккиланиб қоламан, чунки шакл жиҳатидан хайз қонига ўхшамаса-да, ранг жиҳатдан ўхшаб кетади. Менинг саволим шундан иборатки, шу каби қизиш ажралма ҳам хайз деб ҳисобланиб намоз ўқилмайдими ёки шундай ажралмалар вақтида намоз ўқиб шу каби амалларни бажараверсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз кунларига яқин қолган ёки ҳайз кунларидаги оқдан бошқа ҳар рангдаги, жумладан жигарранг рангдаги ажралмалар ҳам ҳайз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!