Устозим билан тортишув сабаб дарслардан четлатилдим

15:35 / 09.03.2022 | Gavxar | 750

Ассалому алайкум! Мен хаттотлик ва тажвид дарсларига қатнашар эдим. Устозим мени ТГ да гуруҳга қўшмаганлари учун мен устозимга дарслардан қолиб кеттаётганимни, мен ҳам пулини тўлаб дарсга кираётганим, гуруҳга қўшмаганлари худди ўқувчиларни тенг кўрмаслик эканлигини айтдим, Шу масалада улар бн тортишиб қолдик. Улар энди менга дарс ўтмасликларини айтдилар. Уларнинг Шу ишкари жоизми. Ахир мен сал Кам 6 ой ўқидм, пулини тўладим, энди якунлаб сертификат олиш арафасида устозим мени дарсдан четлатишлари ноҳақлик эмасми. Илтимос диний томонлама ҳам тушунча берсангиз, устозим сзларнинг гапларингизга Амал қиладилар

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Бу масала бир томонлама ҳал қилинмайди. Устозингизни ҳам эътирозлари эшитилгач кейин ҳукм чиқарилади.
Лекин шуни ҳам унутмаслик лозимки, пулини тўладим дегани устозга бемалол одобсизлик қилиш мумкин дегани эмас. Устозини рози қилмаган, унинг дуосини олмаган шогирд кўкармаган ва унга илм ҳам юқмаган. Валлоҳу аълам!