Гормон ўзгариши

06:59 / 12.03.2022 | Maftuna6434 | 890

Ассалому алайкум! Ёшим 24 да. 3 ойдан сўнг никоҳ тўйим. Юзимда ҳуснбузарлар кўп. Умумий Тестостерон гормонига анализ топширдим 3,3 нмол/мл чиқди. Бу норма ҳолатми ? Агар юқори бўлса гормон препаратларисиз тестостерон миқдорини тушуриш мумкинми ?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Нормада аёлларнинг конидаги тестостерон курсатгичи 0.2-2,7 нмоль/ л атрофида булади . Тестостерон гормонига кон тахлили хайз бошланганидан  6 кун утгач олиниши керак , ундан  аввал эмас ! Сиздаги тестостерон гормони курсаткичи юкорилиги сабабли эндокринолог ва гинеколог маслахатини олишингиз лозим. Кандай усул билан гормонни меьёрга туширишни эндокринолог хал килади. Гормонал дибалансни  ногормонал усуллар билан тугирлаш йиллаб вакт талаб килади ва самараси паст ,шундай экан гормонал даводан куркишингиз асоссиз. Валлоҳу аълам!