Ажрашган шаръан ажрашган хисобланаманми?

22:49 / 06.04.2022 | Feruza | 459
Ассалому алайкум! Мен 2019 йил 22 апрель куни оила қурганман , 2020 йил 27 январь ойида фарзандли бўлдим , 2020 йил 17 май кунидан бошлаб хўжайним билан бирга яшамаймиз маълум бир сабабларга кўра. 2021 йил хўжайнимдан жавобимни сўраган эдим, улар судга берсанг, судда жавобингни бераман деб айтган эдилар ва мен судга бердим. Орадан 1 йил ўтди. Ўртада фарзанд бўлгани учун суд жараёни 1 йил вактни олар экан. Хар бир судда ажримга розиликларини айтганлар. Мана 1 март куни қонунан ажрашдик. Лекин улар айтдиларки, бу суд хеч нарса эмас, мен сени жавобингни хали бермайман, тўғри ўртамизга 1,2 талоқ тушган бўлиши мумкин, лекин 3 талокни бермаганман деб айтадилар.
Мени саволим шундаки 2 йилдан бери бирга яшамаймиз, орада 3 марта суд бўлди, хаммасида розилик билдирдилар ажримга, орамизда хеч нарса колмади. Қонунан хам ажрашдик. 1 мартда судья хам карор сизни каноатлантирдими деб савол берди, хўжайним ха деб жавоб бердилар. Менга талок тушган хисобланадими? Жавобимни олган хисобланаманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! https://savollar.muslimaat.uz/savol/569