Оилавий муаммо

08:15 / 14.03.2022 | ........…........................ | 463

Ассалому алайкум! Олдинроқ савол ёллагандим жавоб болмади. Умид қиламанки бу саволим жавобсиз қолмайди. Оилалиман. Бир нафар фарзандимиз бор. Турмуш ўртоғим билан жуда кўп жанжаллашаман. Айниқса 2ойдан бери бу жанжаллар кўпайган. Жуда асабийман. Чунки эрим оила қурганимиздан бери ҳеч қачон ман томон бўлмаганлар. Фарзандимиз озгина бетоб болсаҳам қайнана қайната ота онамгача ёмонлардила болага қаролмайди деб. Мабодо озгина гапимиз қочса ҳам 3 соатлаб ҳатто базан 5соатлаб гапириб тарбиялашга ҳаракат қилаверадила. Бу ҳолат қайнана қайнатам олдиларида ҳам коп болган. Доим мани озгартирмоқчи боладилар. Тўғриси ҳаётимиз жар ёқасида.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Оила психологияси  назаридан оила бир неча кризис даврлардан ўтади балки, сизнинг оилангиз ҳам шу даврдан ўтиш палласидадир. Эр- хотин ўртасида бир- бирини тушуниш, қўллаш, руҳий яқинлик жуда муҳим. Жанжалнинг келиб чиқиш сабаби ва сиздаги кайси жиҳат жанжалга сабаб бўляпди, ўзингизни ҳам бир ислоҳ этиб кўринг.Балки аёл сифатида баъзи вазифаларингизни эрингизнинг кўнглидагидек бажара олмаётгандирсиз. Эркак аёлидан қаноатланмас экан , баъзи  аёлнинг майда хатолари ҳам бўртиб кўриниши мумкин.Меҳр- муҳаббат ва эътиборингизни янада кучайтиринг. Гаплашиб, муаммонинг сабабини топишга , биргаликда ечишга ҳаракат қилинг.Сиздан нима исташларини аниқлаб олинг, сиз ҳам улардан нима исташингизни мулойимлик билан билдиринг.Биз инсонларни ўзгартира олмаймиз, ўзимизни ўзгартиш имконига эгамиз.Ўзаро эр- хотин сифатида оилавий муносабатингизни таҳлил  қилиб кўринг, қаерда оқсоқлик  бор . Эрингизнинг кўнглига хотиржамлик улашиш учун ҳаракат қилинг, сабрли бўлинг.Психологияда биз қайси даражада бўлсак, атрофимиздагилар ҳам шу мавқеъда бўлиши айтилади, бунга мувофиқ ҳадис ҳам келган “Мўмин мўминнинг кўзгусидир”.Ўзингиз ва муносабатларингизни  ислоҳ этиб кўринг. Биринчи қадамингизни табассум қилишдан бошланг. Эркак кишининг психологиясини ўргансангиз билиб олиш мумкинки ташқи кўринишидан аёл киши ташвишга тушиб кетган, ўзини бахтсиз деб ҳисоблайдигандек кўринса бу эркакнинг ўзига бўлган баҳоси тушиб кетади. Шу сабаб у аёлидан ўзи билмаган ҳолда аламини олишга уринади. Табассум қилиб юрганда буни кўрган ҳар бир одамда беихтиёр юзида табассум пайдо бўлади. Табассум пайдо бўлган одамнинг ҳаёлида негатив ўй-ҳаёллар йўқола бошлайди. Демак табассумингиз орқали турмуш ўртоғингизнинг ва бошқаларнинг ҳам сиз ҳақингизда бўлган ўй-ҳаёлларини ўзгартира олишингиз мумкин. Иккинчи қадамингизда ўзингизнинг негатив ўй-ҳаёллар оқимини тўхтатишга ҳаракат қилинг. Нимаики ҳаёлингиз ўтса шу ўнгингизда ҳам амалга ошади. Шунинг учун ўзингизнинг келажагингизни жуда бахтлик эканини тасаввур қилиш ниҳоятда муҳим. Валлоҳу аълам.