Ассалому алайкум! Университетда тушдан сўнг о‘қийман. Айни пешин вақтида дарслар бошланади. Намоз о‘қиб келиш учун жавоб со‘расак ўқитувчилар жавоб беришмайди. Диний таълимни дунёвий таълимга аралаштирмаслигимиз керак экан. Бошқа бирор баҳона қилиб дарсдан чиқиб ўқиб келайлик десам ҳамма хонада камералар бор ва ундан гапиришади. Э‘тибор берсам баъзи курсдошларим намоз вақтида партага бошларини қо‘йиб ўзларини ухлаганга солишади бошлари ог‘риганга солиб ёки ўзларини касал кўрсатиб. Буни сабабини сўрасам улар намозларини шундай ўқиб олишаркан. Шундай қилиш қанчалик тўғри? Чунки сог‘ одам бундай қилиб касал ёки узрли сабаби бор инсонга ўхшаб намоз о‘қиш то‘г‘рими? Бундай ҳолатларда қандай қилиб тўғри ё‘л тутиш мумкин. Намоз ўқиш учун жавоб олиб дарсдан чиқиб бўлмаса, чиққан тақдирда ҳам камерадан гап эшитса бу ҳам етмагандай бу ҳолат шов-шувларга сабаб бо‘либ о‘қувчи юқоридаги ма‘суллар олдида изза қилинса?! Қандай қилиб бу ҳолатда дин ва дунёни аралаштирмай ҳар иккисини то‘г‘ри йўлга қо‘йиб олиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолда намоз ўқиш жоиз эмас. Ҳозирда пешин намози 12:30 дан 17:01 гача давом этяпти. Шу оралиқда ўқиб олиш керак. Валлоҳу аълам!