– Ва алайкум ассалом! Бош қаттиқ оғриса оғриқ қолдирадиган укол олиш жоиз, шунда рўза очилмайди. Аммо оғриқ ва беморлика чидамай оғиз очса, бу узр билан оғиз очган ҳисобланади ва каффорот вожиб бўлмайди. Очиб юборган кунининг қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!