Истиғфор

00:10 / 12.04.2022 | Munavvar | 730
Ассалому алайкум! устозам яхшимисиз. бизнинг саволларимизга жавоб бериб тогри ёлни корсатаётганингиздан оллоҳ сиздан рози болсин.
келинлик ва оналик вазифалари коп вақт олишини озингиз яхши биласиз. оллоҳни зикр қилиш ва истигфорлар айтиш учун бизда ҳар доим ҳам бош вақт топилмайди шунинг учун биз қолимиз ишда тилимиз зикр истигфор саловотларда болади. бир манбада оқиб қолдим. истигфорнинг 3 хил кориниши болар экан ва уларнинг энг паст даражадагиси тил билан айтгани экан. менда хозирда шунақа ҳолат боляптики тилимда истигфор айтаману лекин ҳаёлимда бошқа нарсаларни ойлаётган боламан. масалан уй ишлари, фарзандим, кимнингдир менга гапирган гаплариёки оқиётган китобимда болади фикру ҳаёлим. диққатимни биржойга жамлаб оллоҳдан гуноҳимни кечиришини сорагандай истигфор айтаману лекин 4 5 истигфор айтгандан кейин яна ҳаёлим бошқа жойларда юрган болиб чиқади. базан ойлаб қоламан мен кунига минг марталаб иложи болса ундан ҳам ошириб истигфорлар айтаману лекин бу кечиримларимни роббим қабул қилдимикан.
илтимос устозам менга бирор ёл корсатинг тавсиялар маслаҳатлар беринг. мен қандай қилсам ҳаёлим бир жойда чин дилдан оллоҳни эслаб гуноҳларимга истигфорлар айтаман. шунча ҳаракат қилсам ҳам ҳаёлимни бир жойга жамлолмаяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошланиши тил билан. Натижани Аллоҳ Ўзи истаган пайтда беради. Сиз қабул бўлишини эмас, айтиш кераклигини ўйланг. Тилдагини давомий қилиб борсангиз вақти келиб бошқа турдагиларига ҳам ўтади. Валлоҳу аълам!