Қуръондан савол

05:42 / 14.04.2022 | Дилафруз | 263
Ассалому алайкум! Ўглим хар куни тунда ухлашдан олдин Бақара сурасини телефонидан қўйиб ухлайди. Мен яқинда Қуръондан сура қўйиб ухлашлик мумкин эмас деб эшитдим, бу тўғрими ёки эшитиб ухлаб қолиш мумкин эмасми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Уйқу аввалида эшитиш жоиз. Аммо ухлаб қолиб Қуръонни беэътибор қолдиришни тавсия қилинмайди. Валлоҳу аълам!