Йигит билан қиз келишиб олиши

10:40 / 14.04.2022 | N | 266
Ассалому алайкум! Мен олдин бир йигит билан гаплашар эдим. Кейин эса тавба қилиб, бу ишимни тўхтатдим. Лекин 6 ойчадан сўнг, у менга яна ёзди. Мен қарорим қатъийлигини айиб, умуман гаплашмаслигимни айтдим. У "Ҳўп гаплаш демаяпман, мен оиламни эппай оладиган даражагача етгунимча , 2йилча кутсанг бўлди " деди. Шундай қилиб, қайсидир маънода 2 йилча уни кутишимга ваъда бериб қўйдим. Энди ўйлаб қолдим, менинг қилган ишим тўғрими? Унда менинг кўнглим бор, шунчаки харом эмас, ҳалол йўл билан бирга бўлишни истаяпман. У билан гаплашмаяпмиз, умуман. Бундан ота-оналаримизни хабарлари йўқ. (Айта олмайман ҳам)
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Шаръий никоҳ ошиқлар учун энг тўғри чора. Валлоҳу аълам!