Шом намозини кечиктириш

15:42 / 16.04.2022 | Muxlisa | 351
Ассалому алайкум!
Одина опа Мани 2та фарзандим бор Алҳамдулиллаҳ 1чиси 3 ёш 2чиси 2 ойлик ҳар намоз вақти кирганда қайнонам 1чи намоз ўқигани кириб кетадилар Ман болаларга қараб ўтираман. Намозларни сал кечиктириб ўқийман лекин Шом намозини вақтидан ярм соат кейин оқиман баъзан ҳаммаёқ қоронғу бўлиб кетади лекин хуфтон кирмагану қарз бўлганмдан кўра деб шом намозини ўқийвераман. Шу ишим тўғрими? Бунақа вазиятда қанақа йўл тутишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шомни тезроқ ўқишга ҳаракат қилинг. Бошқа намозларни вақти чиқиб кетгунча ўқиб олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!