Сарсончилик

23:54 / 31.03.2022 | Feruza | 506

Ассалому алайкум! Мени ёшим 18да. Ота онам ёшлигимда ажрашиб кетишган. Онам отган йили турмуш қурдилар. Ҳозир шу турмушлари билан алоҳида яшаймиз. У инсон вақти вақти билан келиб туради. Тогам у жойда туришимга қарши қиз болага бундай муҳит яхши эмас дейди. Тогам билан яшасам келинойим сигдирмайди. У ёқда қолай десам онамми ёмонлашади, бу ёқда қолай десам онам уларни ёмон корсатади. Ҳозир аросатда қолиб кетганман. Тинмай менга икки томондан гапирилаётган ҳақоратомуз созлардан чарчаб кеттим. Хатто жонимга қасд қилмоқчи болдим. Аллоҳдан қўрқаман. Шундай вазиятларда нима қилсам болади. Маслаҳат учун олдиндан раҳмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сабр қилишингиз керак ва албатта онангиз билан яшашингиз керак. Фақат онангиз йўқлигида ўгай отангиз билан ёлғиз қолманг тоғангизнинг фикрига биноан. Ҳар бир одам бу дунёга келар экан бошидан қандайдир синовлар ўтади. Синовларга қилган сабрига биноан охирати ё обод бўлади ёки бўлмайди. Илм ўқинг, ибодатларингизда онангизга хотиржамлик ўзингизга чиройли бахт сўраб дуода бўлинг. Валлоҳу аълам!