Тутунли анбарни ҳидласа рўза очиладими?

16:49 / 16.04.2022 | Nilufar | 466
Ассаламу алайкум!
Мен рўзадорлик пайтида билмасдан оловга ташлаганда ҳид чиқарадиган анбарни уйда ёқиб қўйгандим. Кейин бунда рўза очилади деб эшитдим. Энди уйдаги буни ҳидлаган барча рўзадорларнинг рўзаси очиладими? Қазосини тутишимиз керакми ёки каффорат бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллаҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳушбўйни ҳидлаш рўзани очмайди. Аммо тутун бурнидан кирса рўза очилади. Валлоҳу аълам!