Ассалому алайкум! Муслимаат.уз сайтининг барча аъзоларидан Аллоҳ рози бöлсин, жамиятимиз учун жуда ҳам фойдали сайт, Аллоҳ бардавом қилсин. Саволимга излаш ҳизматидан жавоб топа олмадим, Саволим: Рамазон ойида бир марта тўлиқ ҳатм қилиш суннати муаккада деб биламан ва Рамазон ойи учун Хатм бошлашим учун ундан олдин бошлаб қўйган Хатмонамни тугатишим керакми ёки икки Хатмни бир вақтда ўқиб кетса ҳам бўладими? Яъни Шабон ойидаги Хатмим тугамасдан Рамазонга яна янги Хатм бошлаб иккисини давом эттириб Рамазонда тугатсам бöладими ёки аввалги Хатмим тугамасдан Рамазон учун янги Хатм бошламайми? Жавоб учун ва бунга сарфлаётган вақтингиз учун Аллоҳ улуғ ажр-у савоблар билан сийласин.
– Ва алайкум ассалом! Рамазон хатмини бошлаш учун аввалги хатмни тугатиш шарт эмас. Иккисини олиб кетиш ҳам жоиз. Ёки рамазонниникни рамазон ойида ўқиб олиб, аввалгисини рамазондан кейин давом эттириш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!