Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу баракотуҳ. Одина опа! Берган маслаҳатларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Яна бир савол билан мурожаат қилмоқдаман. Илгари намоз ўқиган пайтларимда ўзимни жуда яхши ҳис қилардим. Бошқа инсонлар билан ҳам алоқам яхши эди. Туғруқдан сўнг 40 кун баъзан ора орада ҳам намоз ўқий олмаган вахтларим бўлди. Ҳозир эса Алҳамдулиллаҳ ўқиябман. Аммо қизиқ бир ҳодиса рўй берябди. Ҳар сафар намоз ўқиганимда бошим жуда қаттиқ оғрийди. Атрофдагилар билан сухбатлашиш ёқмайди. Кўзимга ғалати бачканвдай куринишади ва одамлардан узоқлашиб бораман. Ҳеч ким билан суҳбатлашмай қуяман. Якка қоламан. Нега бундай бўлаётганини тушунмаябман. Жуда хам сиқилиб кетдим. Ўзимга хар кун дам солиб тураман. Лекин ўзгариш бўлмябди нима қилай ёрдам беринг. Аллоҳ рози бўлсин