Ассалому алайкум! Устозим хар доим Роббимга шукрона қиламан хамма нарсага, лекин Айёл булиб хамма нарсани мени буйнимга қуйиш туғрими. Эримга бу нарсани олайлик рузғорга буни қилайлик рузғорга десам нима керак мен емайман дейдилар. Улар емаса болари мен еймиз. Болалар литсейга уқишади ойлигини туланг десам узинг қуйгансан ишлаяпсан тула дейдилар, энди кийминику айтмасамам булади берсаларам 2000сум берадилар тамом қогани мен оламан. Бу пулга нима беради хозир. Менгаку бир бирида пул берадилар тамом хештима обермайдилар. Ушангаям мен уша пулди рузғорга ишлатаман. Бизнес учун пул берсалар қарз деб берадилар, шарти бн қайтарасан деб. Мен сенга стройка килябман пул сурама дейдилар. Мен рузғордиям киламан, болалардиям мен таъминлайман, стройкагаям пул сарфлайман. Кундан кунга хадиларидан ошяптилар. Кераг булса киласанда дейдилар. Хар куни нармозда инсоф тилайман лекин токай бу давом этади. Бу ташвиш мени қаритиб қуйди. Қандай яна йул тутай маслахат беринг. Исломда эркакларди вазифаси нима. Уша вазифани бажармаса қанақа гунохи бор.
– Ва алайкум ассалом! Динимизда оиланинг рўзғори, яъни ўзи еган нарсаларидан оила аҳлига ҳам бериши, оила аъзоларидан биронтаси касал бўлса дори-дармон олиб бериши шифокор ёллаши, уй-жой билан таъминлаши, уч ойда бир кийим-кечак олиб бериши ва ҳоказолар эркак кишининг зиммасига юклатилган. Аёл кишининг зиммасида уй ичидаги ишлар, яъни овқат тайёрлаш, кийимларни, уй-жойларни озода тутиш, эрнинг тунги хизматларини рад этмаслик ва ҳоказолардир. Аёл киши ишлаб топган пулини ўз ҳоҳиши билан оилага ишлатилишига бериши мумкин, аммо эркак кишининг бу пулни талаб қилишига шариатимизда изн берилмаган. Эркак киши билан гаплашишни ўрганиш лозим. Яъни сизнинг гапингиз инобатга олинмаётган бўлса демак қилаётган муносабатингизга ўзгартириш киритиш керак. Яъни аёл киши эркак киши билан бирон масалани ечишни хоҳласа ёки унга илтимоси бор бўлса гапиришдан олдин эркакнинг қорни тўқлигига, уйқуси сифатлик бўлганига ва тунги хизматлари адо этилганига эътибор қилингани маъқул. Бундан ташкари ижобий натижага эришишда аёл кишининг ўз интонациясига эътибор қилиши катта роль ўйнайди. Интонация шундай булиши керакки гўё аёл киши талаб қилаётгандек ёки танбеҳ бермоқчидек ва зинҳор ақл ўргатмоқчидек эмас, балки юмшоқлик билан илтимос қилмоқчидек бўлиши керак. Кайсарлик килмай, “мен”, “мен хоҳлайман” каби сўзларни ишлатмай, ҳар қандай хафа бўлиш эмоцияларини аралаштирмай, меҳр тўла кўз билан боқиб, икки меҳрибон киши гаплашгандек гаплашиш керак. Иншааллоҳ шунда эркак киши аёл кишининг гапларини инобатга ола бошлайди. Албатта сиз юқорида айтган ҳолатларни одил ва доно эркак ўзи билиб билиб бажаради. Чунки у ўзининг вазифаларини яхши ажрата билади. Аммо аксарият ҳолатларда бу каби вазифаларнинг бажарилмаслигига сабаб ўша эркакнинг ўсган муҳити ва олган нотўғри тарбияси ёки аёлининг феъли, муносабати унга яхши бўлмаганида бу каби илтимосларини бажаришни хоҳламаслиги сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.