Унаштирилганман деб ёлғон айтсам бўладими

22:03 / 19.04.2022 | Muhlisaxon Shavkatbekova | 2672
Ассалому алайкум! Университетда талабаман, ёшим 19 да. Ўқишга бориб келишда йигитлар кузатишади, гапиришади ўзим ҳақимда дугоналаримдан ҳам сўрашади. Улар бундай юрмасликлари учун унаштирилганман деб ёлғон гапирсам гуноҳ бўладими фахш бўлмаслиги учун, чунки ҳали турмушга чиқмайман. Агар саволни нотўғри берган бўлсам узр сўрайман. Илтимос менга бу борада маслаҳат ҳам берсангиз.
Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Унаштирилганман деб ёлғон айтиш шарт эмас. Аллоҳдан қўрқаман, дейишингиз кифоя. Валлоҳу аълам!