Авваламбор ассалому алайкум! Яқинда бир ҳадис ўқидим: Ойша онамиздан ривоят қилинишича, ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳи аʼлайҳи васаллам "балоғатга етган қизлар ҳижоб ўрамасалар, ибодатлари қабул бўлмайди",- деган эканлар. Шу ҳадис саҳиҳми?! Саҳиҳ бўлса, бунда ибодат қилаётган пайт назарда тутилганми, ёки бутунлай ҳижобда юришми?! Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Ибодат пайтида сатр аврат қилиш назарда тутилган. Намоз ўқиганда ўраб, номаҳрамлар олдида сатр қилмаса намоз қабул бўлмай қолмайди. Лекин авратини очиб юргани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!