Салавотуннария ҳақида

09:41 / 20 апрель | Maftuna | 318
Ассалому алайкум! Саволим шундан ибораки, агарда Салавот Наария ни 4444 марта этиб дуо килса амалга ошар экан, эшитишим бойича. Шу малумот канчалик тугри? Жавоб учун олдиндан рахмат, Аллох рози булсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа! Аввалги саволларимизга жавобингиз учун ташаккур! 70.000 та калимаи тавҳидни айтиш учун маълум вақт белгиланганми? Масалан, «Солатун нария»ни 4400 марта 3 ёки 4 кун ичида айтиш керак экан. Рамазон ойида калимаи тавҳидни 70.000 марта айтмоқчи эдим. Лекин уй-рўзғор юмушлари билан улгура олмаяпман.

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Бу гапларнинг асоси йўқ. Тавҳид калимаси фалон пайтда бунча айтилсин, «Солатун нария» бунча марта шунча муддатда такрорлансин, деган гап Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам келмаган. Аммо илмли кишилар тажрибасидан келиб чиқиб, тавсия қилинган. Нақшбандия тариқатига кўра тавҳид калимаси кунига 100 марта айтилади. Валлоҳу аълам.
Валлоҳу аълам!