Аёллар намозда оёқ кийим кийиши жоизми?

19:32 / 20.04.2022 | Nodirabegim | 549
Ассалому алайкум! Аёл киши намозда пайпоқ кийиши шартми, ёки оёқ кийимисиз ўқиса бўлаверадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.
Бу ҳукмнинг далиллари:
Аллоҳ таоло Нур сурасида:
وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ
«Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).
«Зоҳир бўлган зийнатлар» деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.«Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар».
Яъни бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўкслари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин.
Валлоҳу аълам!