Энергия

07:42 / 10.04.2022 | CHAROS | 591

Ассалому алайкум! Аёлни энергияси паст булса турмуw уртогини иwи юриwмасмиw wу тугрими энергияни ошиши ун нима қилиw кк

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! . Шариатимизда бундай гап йўқ. Оиладаги барака аёл кишининг ва эркак кишининг ҳолис ниятига, жанжалларнинг бўлмаслигига, эр-хотин бир ёқадан бош чиқазишига боғлиқ. Энергия бу куч-қувват, ғайрат деган маънони билдиради. Одамнинг энергияси ошиши учун тўғри овқатланиши, жисмоний машқларни бажариши ва энг биринчи ўринда ибодатларни вақтида бажариши керак. Ибодатида сустлик қилган одамнинг энергияси ва баракаси бўлиши амри маҳол. Албатта эркак кишига табассум ила боқиш, шу инсон билан бахтлик эканини намоён этиш, хафалигини билдирмаслик, унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати учун мақтаб туриш керак. Шунда эркак киши илҳомланади ва бундай аёл учун тоғларни талқон қилиш учун тайёр туради. Валлоҳу аълам!