Таровех намози хақида

02:39 / 22.04.2022 | Gulabza | 1282

Ассалому алайкум! Ман таровех номозини укимокчидим шунга кискача малумот беринг.. таровех номозидан сунг тахажжут номозини укисам буладими юки тухтатиб турайми. Узи хар кеча тахажжутни укирдим таровех номози кандай укилади кандай сураларни айтиш керак .... жавоб учун олдиндан рахмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «таровеҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. «Таровеҳ» сўзи «роҳат-истироҳат» деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин дам олинади. Таровеҳ – суннати муаккададир. Таровеҳ намози Рамазонда, хуфтон намозидан кейин, витр намозидан олдин ўқилади. У йигирма ракъатдан иборатдир. Икки ракатдан, ҳар тўрт ракъатдан кейин таровеҳ тасбиҳини уч марта айтилади.
سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ                                         سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ                                                       لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ
Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, бизнинг Роббимиздир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннат сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».
Қудратингиз етса таҳажжуд ҳам ўқинг. Бўлмаса таровеҳ кифоя. Валлоҳу аълам!