Талоқ қилинишим жоизми

02:31 / 22.04.2022 | Nilufar | 639
Ассалому алайкум! Рамазан Муборак булсин.! Хужайним Билан 2йилдан бери яшамимиз. Март ойида конуний никохимиз бекор килинди. Хозирда диний томондан талок олишим керакми? Хужайним ажрашган кунимизда сиздан розиман лекин Яна турмушга чикишингиз учун талок беришим керак дегандилар. Куп у́йланаман. Талок тушса Эр аёлидан норози булган хисобланмайдими? нарги дунейимда менга гунох булмайдими? Мен буни хохламадим. Бундай вазиятда "ЖАВОБИНГНИ БЕРДИМ" дейишлари зарурми? Жавобингиз учун олдиндан Ташаккур.! Аллох Рози булсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ олишингиз зарур. талоқ кейинги ҳаётингиз тўғри бўлиши учун зарур. Талоқ бермай қийнайдиган бўлса суд қароридан фойдаланасиз.
Суд орқали ажрашиш ҳақида https://savollar.muslimaat.uz/savol/569