Фидя

20:06 / 27.04.2022 | Гуласал | 318
Ассалому алайкум! Одинахон опа фидя масаласида саволим бор эди ёшим 27 да хозир эмизикли фарзандим бор руза тутолмаяпман лекин олдинлари хам хеч качон тулик тутмаганман эмизиклилар фидя бермайди казосини тутиб беради деб эшитдим агар шунча йиллик казоларини тутиб беришга кузи етмаса кейинчалик хам, фидя берсам буладими олдинги казо рузаларга хам уша йилги фидяларни хисоблаб секин секин бериб юрсам буладими энди ишга чикдим ойликларимдан хар йилгиларни тулаб борсам буладими олдиндан рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўза тутишга ярайдиган одам фидя бермайди. Секин секин қазоларини тутиб беради. Фидя рўзадан умуман умид бўлмаганларга. Валлоҳу аълам!