Риббо қилмаслик.

15:18 / 26.04.2022 | Munira | 258

Ассалому алайкум! Ассалому алейкум Одина Муҳаммад Содиқ сизни жудаҳам ҳурмат қиламан ҳар бир китобларингизни ўқиб бораман. Саволим шуки турмуш ўртоғим жудаҳам тақводор инсон Алҳамдуриллаҳ биз водийдан Тошкентга кўчиб келганмиз ҳозирда ижарада туриб меҳнат қиляпмиз шунинг учун ўзимиз меҳнат қилиб уй олмоқчимиз лекин бирданига нақт бериб олишга имконимиз йўқ. Уйни бўлиб бўлиб тўлаб олмоқчимиз. Лекин бу ердаги уйлар ҳаммаси риббо асосида олинади деб мен бундай уйни ҳечқачон олмайман деб туриб олганлар ҳолбуки бошқа илоҳ йўқ риббо аралашмаган ҳолда қандай уй сотиб олсак бўлади. Маслаҳат беринг. Нима қилсак тўғри йўлдан борамиз. Бизнинг оила жудаҳам тақволи оила. Сизга аввалдан раҳмат жавоб учун. Оллоҳ паноҳида бўлинг. Амин

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало “Алҳамдуриллаҳ” бўлмайди. Айтаётган сўзларингизни тўғрилаб айтинг. Ўз пулига сотиб олиб банкни аралаштирмасдан уй олиб сизларга маълум муддатга бўлиб тўлашга сотса ва ойлик тўловларини кечиктиргани учун жарима ёки штраф ёки пения каби нарсалар билан устама олмайдиган бўлса ўшалардан уй олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!