Турмуш ўртоғимнинг рашки

09:41 / 13.04.2022 | Nosirjoni Nurullo | 640

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Мен турмуш курганимга 4 йилдан ошди.2 нафар фарзандим бор.факат турмуш уртогим жуда хам рашклилар курага бир узимни чикоргани куймайдилар хеш таворлардикига дугоналар билан умуман куймайдилар .хатто онам билан хам у кишининг айтган вахтида гаплашаман бе рухсат гаплашолмиман .ташки хаетга умуман рухсат бермайдилар факат у киши фарзандларим тамом.эрнинг хакларини яхши биламан Алхамдулиллох вазифаларимни ичро этаман 5 вакт намоз укийман Курони карим укийман руза тутаман кизгонайдигон ишончдан чикайдигон аел эмасман .саволим шундан иборат эркак кишининг хотинни шу дарачада каттик ушлаб ташки хаетта яшатмасликка хаки борми? Илтимос жавоб беринг.кандай килиб ишончига кирай нима килсам хам бу ишончсизлик рашк мени психологический тамом киляпти олдиндан чавоб учун рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Психологияда  рашк туйғусига ўзига ишончи бўлмаганда кимнидир унга эътибори кам бўлиб кўриниб ҳосил бўладиган салбий ҳис-туйғу деб қаралади. Рашк аслида биологик мақсад ва асосга эга бўлган ҳолат. Яъни инсон фитратида бор бўлган табиий ҳолат. Инсон наслининг давом этиши учун маълум объектни муҳофаза қилиш зарурати бўлганида рашк ҳисси зарур бўлади. Рашк гормон тизими орқали ҳосил қилинадиган организмнинг реакцияси. Аммо рашк патологик рашк бўлса бу ўша одамнинг ўзи ва атрофидагиларнинг ҳаётини аъзобга айлантиради. Бу каби рашк оилани барбод қилади. Ҳақиқатда бу психологик муаммодир. Паталогик рашкнинг бир қанча турлари бор: Параноид рашк, нарциссик рашк, психопатик рашк, мазохистик рашк, шизоид рашк, истерик рашк, обсессив-компульсив рашк. Делаверский университет психологларининг тадқиқотларига кўра юқоридаги каби рашк ҳоҳ аёл киши бўлсин ҳоҳ эркак киши бўлсин иккала жинсда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Рашк инсон қалбини, ақлини шу даражада қамраб оладики олдида турган буюмларни ҳам кўра олмай қолади. Бу эса паталогик рашки бор бўлган одамнинг кўзини парда қоплагани сингари унинг фаҳм-фаросати, ақл-идроки сустлашиб, бу хавфли ҳолати жуфтининг ёки бошқа одамларнинг сифат ва фазилатларини сезмайдиган бўлиб қолади. Бу эса ўз навбатида эр-хотин муносабатларига, шахслараро муносабатларига путур етказиб, бошқаларни ва ўзини қийноқларга солиб қўяди. Шунинг учун сиз кучли тажрибалик психолог топиб унга мурожаат қилганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!