Ҳайз муддати

20:20 / 12.05.2022 | Shafoat | 450
Ассалому алайкум! Бир дугонам рамазонни бошида узрли бòлди. Пок бòлганидан кейин 9 кун рòза тутди. Шу куни яна ҳайз бошланди деди. Мен унга икки ҳайзнинг орасидаги покликнинг энг қисқа муддати 15 кун дейилган сизники касаллик бòлса керак намоз ва рòзани давом эттираверинг дедим. Барибир кòнглим нотинч хато қилмадимми деб. Жавоб учун раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Валлоҳу аълам!