Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, ота-онам холамларга киз фарзандларини тугилган захоти фарзанд килиб берганлар (холамда фарзанд булмаган). Уша чакалок хозирда 35 ёшга тулган, лекин ханузгача асл ота-онасини билмайди. Хола ва холанинг эрини ота-онам деб билади.
Шариятда бундай холатнинг хукми кандай?
Жавоб учун олдиндан рахмат! Аллох рози булсин!
– Ва алайкум ассалом! Бу ножоиз. Унга ўз ота онасини билдириш шарт. Валлоҳу аълам!