Намозда қироат

22:14 / 21.05.2022 | Муштарийбону | 270

Ассалому алайкум! Мен тажвид илмини билмасдан намоз укирдим. Хозир араб тили курсига боришни бошладим. Харфларни нотогри талаффуз килса намоз бузилар экан. Хозирда намозни давом эттирайми ёки араб тилида укишни яхшилаб урганиб олганимдан кейин намоз укишни бошлайми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоздаги кифоя миқдорни тезроқ ўрганиб, намозларни бирор ракъатини ҳам қолдирманг. Жоиз эмас намозни қолдириш.
Валлоҳу аълам!