Ассалому алайкум! 3 ёшли ўғлим ва 3 ойлик чақалоғим бор. каттаси ҳам инжиқ, кечаси бесабаб йиглаб туради. кичигининг бошида гематомаси бор экан, шунгами кундузи манежини терватмаса деярли ухламайди, Неврологга кўрсатиб ҳозирда личеня оляпмиз. Ўзим Одинахон устозадан илм оляпман Алҳамдулиллаҳ, иш орасида, ёки боламга қараш асносида эшитиб ўрганяпман Аллоҳ қодир қилганча. Лекин ҳар нарсани шошилиб қиламан , ҳатто намозни ҳам, бир пасда йиглаб юборади чақалогим. Иш қилётиб Катта ўғлимга манежни терватиб тур десам эътиборсизлик қилиб яхши тервата олмаганда, чақалогим бақириб йиглаб юборса беихтиёр асабим чиқиб катта ўғлим ни уриб юборяпман, ҳар нарсага асабим бузиладиган бўлиб қоляпти, турмуш ўртогим борган сари бизга кам вақт ажратяпти, уйқу, иш, ижтимоий тармоқлар, камига компютер ўйинларини топиб олган. Кечқурун ҳамма ухлаётганда телефонда ўтириб кундузи ухлайди, абеддан кейин уйдан туриб онлине ишлайди. Нима қилай руҳий ҳолатим ёмонлашиб боряпти?
– Ва алайкум ассалом! Секин асталик билан болаларга қарашни турмуш ўртоғингизга ҳам юкланг. Агар кечаси ухламай чиқаётган бўлса болага ҳам қараши керак. Сиз кечаси дам оволасиз ва кундузи ўзингиз қарайсиз. Бола фақат сизники эмаску. Ҳамма ишга ўзингиз уринавермаслигингиз керак. Айниқса болага қарашга келганда. Эркак кишига қанча кўп шароит яратиб берсангиз шунча бекорчиликдан ёмон ишларга берилиб кетаверади. Турмуш қуриш деганда ҳар ишни аёл киши ўзига ортиши керак дегани эмас. Шариатимиз буни талаб қилмайди. Аксинча энг кўп ишни оилада эркак киши қилади. Оила аҳли учун эркак киши жавобгар. Инсоният шариатга мувофиқ яшаса ҳеч қандай муаммо келиб чиқмайди. Албатта динимизда айтилган аёл кишининг эр олдида ва эркакнинг аёл олдидаги ҳақ ҳуқуқлар ва бурч-вазифаларни ўрганиб олишингиз керак. Ҳамда амал қилишингиз керак. Шуни ҳам иложисини қила олмасангиз у ҳолда ислом динига мувофиқ амаллари бор бўлган психологга мурожаат этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!