Закот

14:51 / 24.04.2022 | Бек | 259

Ассалому алайкум! Оилавий тадбиркорлигимиз Бор. Аёллар либослари сотамиз. Алҳамдулиллаҳ ҳар йили закотларни бериб келяпмиз, бу йил Яна бир икта ҳолат бойича савол бермоқчидим 1) Óзингиз биласиз савдода "астотка" деган нарсалар бор. Айниқса аёллар либослари да бир йилдан кейин олдинги йилги товарлар деярли олинмиди. Модадан қолади. Бизда 4-5 йилдан бери сотилме келятган товарларҳам Бор. Ҳар йили закотини берамиз. Буйилҳам сотилме қобкетганлари Бор масалан. Шу товарларга Яна закот ҳисоблаб бераманми? Одатда ҳисоблашда келган нархини ҳисобга оламиз биз. Фойдасигаҳам зараригаҳам сотишимиз мумкин. Ёки Шу остаткаларни анча Кам бахода ҳисоблаб закот ажратеми ёки ажратмасамҳам бóладими, ёки қанча келган бóлса шунча ҳисоблеми? 2) Автомашина сотиб олиш учун салонга 50 фоиз тóлов қилиб қóйганман. Қолган 50 фоизини чиқса тóлеман. Кейинги ойга чиқиш керак мошинам. Шу харажатни закот ҳисобледиган суммамдан айриб қойсам бóладими ёки ҳисоблаб бераманми бу пулданҳам. 3) уйга уста соляттиродик шу кунда. Ҳисоб китоби охирида бóлади. Тахминан кетадиган пулни ҳисоблаб ажратиб қойсам бóладими, ёки бундай қилмасдан ҳисоблаб закот чиқарореми? 4) Яна бир савол óша остотка товарладан закот берсам бóладими. ?Аслида у остаткалар кийишга яроқли фабришни,туркия, пекин ва óзмизи кийимлар улар( нархлариям 100 мингдан 800 мингача), фақат гуллари эскирди деб пуллари кóп инсонлар óмаяпти.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сотса пул бўладиган тижорий моллардан закот берилади. Закот бераётган кунида қанча нархга сотилса ўша нархдан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!