Уй масаласи

23:02 / 28.05.2022 | munisa | 663
Ассалому алайкум! Устоз бир танишим илтимос қилган эди сўраб беришимни 1.Бир кишини уйлари эскириб қолганлиги сабаб ўғиллари уйларини бузиб қайта нолдан бошлаб қурмоқчи шу инсонни 1ўғил 3қизлари бор қизларини ҳаммасини турмушга берганлар шу уйни хозир эски холатида нархлатиб қўйиладими чунки ота уйга умуман пул сарф қилмайдила ўғил ўзининг маблағига уйларини қайта қурмоқчи. 2. Агар нархлатиб қўйилса дейлик хозир шу уй 100& кирса 10 йилдан кейин ота вафот этсала шу уй 1000& га кирса ўғил уч қизга мерос беришда 100& дан берадими 10 йил ичида доллор нархи ошадику 1000& дан берилса ўғил куймайдими ҳамма уйни қайтадан ота тириклигида ўзининг маблағига қурганку шу масалада бизга тўғри ёлни кўрсатинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ҳа, уйга сарфлаган пулини ҳисоб китоб қилиб қўйиши жоиз. Мулкларни аввалдан аниқлаштириб қўйилгани яхши. Валлоҳу аълам!