Ассалому алайкум! Аллох билмингизни зиёда қилсин Ўзи сиздан рози бўлсин. Саволим шуки мен билишимча опанинг эри яъни почча номахрам лекин яқинда диндан илми бор Куръон ўқиш илмига эга одам поччанинг яъни опанинг эри олдида рўмолсиз юриш мумкин деган гапни айтган. Шу гап канчалик тўғри. Аёлларининг махрамлари кимлар шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз акс холда шунга ўхшаш саволлар нотўғри тушунчалар одамларни адаштирмоқда. Яна бир саволим Аллохга шукур хижоб ўраганман уйда 16 ёшли қайнукам бор. Умр йўлдошим янги келинлик пайтларим уйда рўмолни орқага олиб яъни бўйинни очиб ўрашга рухсат бермас эдилар аммо катталар иссиқ кунда қийналади деб эримни кўндиришди ва мен эримнинг сўзлари билан қайнимнинг олдида рўмолни орқага олиб ўрайдиган бўлдим бу ишим канчалик тўғри ёки хато шунга хам жавоб бериб ўтсангиз.
Жавобингиз учун сизга олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади
Почча маҳрам эмас. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Асмо розияллоҳу анҳу авратларини тўсмай кирганларида юзларини буриб олганлари ва айтган гапларидан тушуниб оламиз. Асмо қайинопалари бўлганлар. Маҳрамлар ҳақида каррот ва маррот ёзилган. Бу ерда ҳам берганмиз, топиб ўқинглар
Валлоҳу аълам!