Аламзадаман

05:42 / 30.04.2022 | Малика | 937

Ассалому алайкум! Ёшим 22да. Ота онам бир йигит билан куришасан деб мажбурлаб учрашувга чикаришди, учрашувга ёлгиз узимни номахрам билан чикариб юборишди. 1,5-2 соатда уйга кайтдим. Бола умуман ёкмади, характер жихатдан хам, дунё караш жихатдан хам манга макул келмади. Учрашувдан сунг уйга келиб бола ёкмагани хакида оиламдагиларга айтдим, улар мани жуда койишди, шунга тегасан, бола жуда хам яхши, оиласи бизга макул дея жуда куп бор таъкидлашди, аммо узимни гапимда каттик туриб у болага турмушга чикмаслигимни анник айтдим ва айтиб келяпман. Учрашувдан сунг уша болани уйидагилари ман хакимда жуда хам ёмон, шаънимга дог тушурадиган гаплар билар билан тухмат килишди, турмушга чикишга каршилигимни айтсамда, биз унаштириб куйганмиз, у киз бизга келин буляпти деб ортимдан турли хил гап таркатиб юришибти. Бу нарсалардан жуда хам аламзаман. Ич ичимдан дилим жуда хам огриди, тухматлар килишди, айтмаган гапларимни айтди дейишди, оиламдагилар манга ишонишни урнига, у болани айтган гапларига ишонишди. Дунёга булган иштиёким салбийлашиб кетди, яшагим келмай, тезрок улишни истадим. Хозир хам уша бухтон, тухматларни эшитиб коламан ва каттик асабийлашиш холати булади. Бундай аламзада юришлик соглигимга салбий таъсир курсатмокда, кул-оёгим, бошим ва юрагим каттик огриб колади асабийлашганимда. Бундан стресс ва депрессиядан кандай килиб кутулсам булади. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Оила аъзоларингиздан хафа бўлманг. Негаки улар ўзбекчиликка, урф-одатларга мувофиқ қиз болани ўз вақтида гап кўпаймасдан турмушга бериш керак деган ниятда бўлишган. Бу билан улар зинҳор сизни ёмон кўргани учун эмас, аксинча сизнинг номусингизни ўйлаб бу каби хатоларни қилишган. Уларга эса бу ҳолат уларнинг ота-оналаридан, авлод-аждодларидан ўтган. Ҳар ким ҳаётида нима иш қилса, қандай қарор қабул қилса ҳам ўз онгига ота-боболаридан ўтиб қолган кўникмаларига яраша амал қилади. Фақатгина маърифатпарвар инсонлар, илм аҳли илмларига асосланадилар. Шунинг учун сиз улардан хафа бўлиб ўз қувватингизни зоя қилмай, балки илм излангда сизга сингдирилган кўникмаларингизга илмга суянган ҳолда ўзгартиришлар киритинг.  Валлоҳу аълам!