Ассалому алайкум! Ҳурматли устозалар.Авваламбор Рамазоннинг ойининг сўнгги кунларида турар эканмиз Аллоҳдан барчамизга мағфират сўраб қоламиз.Саволим шундан иборатки, ҳозирги кунда кўплаб ёш қизлар(ҳатто ҳижобли қизлар ҳам) гўзал кўриниш учун турли хил бўёқлардан фойдаланишяпти.Менинг дугоналарим ҳам шундай турли бўёқлардан фойдаланишади.Уларни кўриб мен ҳам васавасага тушиб қоламан.Мен ҳам шулардан фойдалансам бўладику деган ўй пайдо бўладику.Лекин кейин бу нотўғри эканлигини билиб бу ўйдан халос бўламан.Менга маслаҳат беринг нима қилсам бу ўйлардан бутунлай халос бўламан.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг айтганини қилинг. Муслима номаҳарамга зийнатларини кўрсатмайди. Валлоҳу аълам!