Панкреатит
Ассалому алайкум! 5 ойлик ҳомиладорман. Аввалдан ошқозон ости бези шомоллаши бор эди, ҳозирда ҳуруж қилиб қаттиқ оғриқ беряпти. Шифокорга кўрингандим, парҳез қилишим кераклигини айтди. Тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилишга, қовурилган овқатлар емасликка шундоқ ҳам ҳаракат қиламан. Кучли оғриқ, қорин дам бўлиши, қабзият азият беради. Менга маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ҳўл мевалар, карам, лавлаги каби клетчаткалари истеъмол қилмай туринг. (Димланган мева-сабзавотлар мумкин.)
ДЮФАЛАК сироп 20мл х 3маҳал ичишни бошланг. (Таркиби лактулоза ферменти ҳомилага зиён қилмай қабзиятингизни бартараф этади.)
Дюспаталин 1т х 3 махал, овқатдан ярим соат аввал 1ҳафта қабул қилинг (спазм – оғриқлар йўқолиши учун). Бу сизга таҳлил жавоби чиққунча ёрдам. Албатта наҳорга АЛЬФА АМИЛАЗА( ёки ДИАСТАЗА) , АЛТ, БИЛИРУБИН миқдорини қон топшириб текширтининг.УТТ ташхиси ўтказинг. Натижалари билан малакали гастроэнтерологга учрашинг. Аллоҳ мушкулингизни осон қилсин