Ассалому алайкум! Хайит айёмлар муборак бўлсин. Саволим шундан иборат эдики, қўлимда пул йиғишга қийналаман, шунинг учун йиққан пулимни банкка омонат сифатида қўйган эдим. У пулннинг устига бир қанча % қўшилибди. Ўша фоизли пулни ўзим ишлатмоқчимасман. Бева бечораларга ёки муҳтожларга берсам гуноҳ бўладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Рибо аралашган муомалага кирмаслик керак. Валлоҳу аълам!