Ассалому алайкум! Шариатимизда балоғатга етмай ўлган болаларга қандай кўрсатмалар келган? Туғилиб ўлган бола билан она қорнида ўлган боланинг ҳукми икки хилми? Бир танишимнинг қорнида бола ўлганди, ғусл қилдирмай кўмиб қўйишибди. Бу иш тўғрими?
1013. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улов минган жанозанинг орқасидан (юради). Пиёда хоҳлаган жойидан. Гўдакка намоз ўқилади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Абу Довуд:
«Муддатидан олдин тушиб кетган болага намоз ўқилади ва ота-онасига мағфират ҳамда раҳмат сўраб, дуо қилинади» жумласини зиё-да қилган.
Термизийнинг ривоятида эса:
«Токи овоз чиқармагунча гўдакка намоз ўқилмайди, мерос ҳам олмайди, мерос олинмайди ҳам», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Жаноза олиб кетилаётганда улов минган кишилар унинг ортидан юриши кераклиги.
2. Пиёда юрган кишиларнинг ихтиёрлари ўзларида экани, хоҳлаган жойдан юраверишлари мумкинлиги.
3. Онанинг қорнидан муддатидан олдин тушган болага намоз ўқиш ҳақида ривоятлар ҳар хил бўлганлиги учун имомлар ҳам ҳар хил ҳукм ол-ганлар.
Аввало тўрт ой тўлишидан олдин тушиб кетган болага жаноза намози ўқилмайди. Чунки унга жон кирмаган бўлади.
Имом Аҳмад «Тўрт ою ўн кун тўлганидан кейин тушган ҳар қандай болага намоз ўқилади», деганлар.
Бошқа имомлар «Тириклик аломати бўлса, ўқилади, бўлмаса, ўқилмайди», деганлар. Тириклик аломати эса – акса уриши, овоз чиқариши ёки қимирлашидир. Агар шу аломатлар билинса, унга катта одамга қилинган муомала қилинади, жаноза ўқилади. Меросга ҳақли бўлса, мерос берилади. Ортидан қолган мерос эса меросхўрлари томони-дан бўлиб олинади.
1014- وَقَالَ الْحَسَنُ يَقْرَأُ عَلَى الطِّفْلِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ، وَيَقُولُ اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ لَنَا فَرَطًا وَسَلَفًا وَأَجْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
1014. «Ҳасан: «Ёш болага Фотиҳа сураси ўқилади ва: «Аллоҳим! Уни бизга фарат қилгин, ўзувчи қилгин ва ажр қилгин», дейилади», деган».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Чала туғилиб, овоз чиқарган гўдакка жаноза ўқилганидан кей-ин, албатта, ёш болаларга ҳам ўқилади. Фақат дуода бошқа дуо ўқилади. Ушбу ривоятда ана шу дуонинг матни келтирилмоқда. Ёш болаларга жа-ноза ўқиш зарурлиги бошқа ҳадисларда ҳам таъкидланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳимга жаноза ўқиганлар. Ҳадисдаги ўзувчи деган сўзда гўдакнинг жаннатга ота-онасидан ўзиб, аввалроқ бориб туришига ишора бор